Суперкомпютер нима деяпти: Чемпионлар Лигаси фаворитлари эълон қилинди

Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтиши билан статистика ва моделлар ҳам “янги ҳисоб-китоб” режимига ўтди. Opta суперкомпютери ҳам қуръа натижаларидан кейин ўз прогнозини қайта янгилади ва турнирга оид энг қизиқ трендларни очиқлади.

Энг катта янгилик шуки, “Арсенал” 30,6 фоизлик эҳтимол билан чемпионлик учун асосий даъвогар мақомини янада мустаҳкамлади. Яъни Opta ҳисобича, Лондон клуби ҳозирча рақиблардан бир бош устун кўринаётган фаворит. Иккинчи ўринда “Бавария” (15%), кучли учликни эса “Манчестер Сити” (11%) якунлаб берган.

Мухлислар учун энг муҳокамали нуқта эса “Реал” билан боғлиқ. Opta талқинига кўра, мадридликлар фаворитлар ўнлигидан чиқиб кетган. “Қироллик клуби”нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 1,7% деб баҳоланиб, жамоа 8-ўриндан 12-ўринга тушиб қолган. Қисқаси, қуръа ва умумий вазият “Реал”нинг рейтингдаги позициясига қаттиқ таъсир қилган.

Opta версияси бўйича ЕЧЛ-2025/26 ғолиблигига даъвогарлар:

  1. “Арсенал” — 30,6%

  2. “Бавария” — 15%

  3. “Манчестер Сити” — 11%

  4. “Ливерпуль” — 8,8%

  5. “Челси” — 7,3%

  6. “Барселона” — 7,2%

  7. ПСЖ — 4,9%

  8. “Ньюкасл” — 3,2%

  9. “Интер” — 2,6%

  10. “Тоттенхэм” — 2,3%

  11. “Спортинг” — 1,8%

  12. “Реал” — 1,7%

Қолган жамоаларнинг имконияти 1 фоиздан кам, яъни улар Opta ҳисоб-китобида “катта сюрприз” сценарийсига киради.

Бир нарса аниқ: плей-оффда “ном” эмас, “форма” ҳал қилади. Opta рақамлари мухлисларни қизиқтирса-да, майдондаги битта хатонинг нархи миллионта прогноздан қиммат. Энди энг қизиғи шу — бу статистик картина ҳақиқатга қай даражада айланади?

Читайте на сайте