Роналду тўпурарлар пойгасида ортда қолмоқда, икки рақиб олдинга ўтди

Криштиану Роналду ўйинларда кўринмаётган бир пайтда, тўпурарлар пойгасидаги рақиблари голлар уришда давом этмоқда. "Ал-Аҳли" ҳужумчиси Айвен Тони португалиялик юлдузни ортда қолдириб, пешқадамликни қўлга олганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энди эса "Ал-Қадисия" сафидаги Хулиан Киньонес ҳам Роналдудан ўзиб кетди. Роналду ҳисобида ҳануз 17 та гол бор, Тони 19, Киньонес эса 18 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

41 ёшли ҳужумчи ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши ҳам мумкин. Футболчи Саудия Арабистони Суверен фонди "Ал-Ҳилол"ни "Ал-Наср"га нисбатан кўпроқ қўллаб-қувватлаяпти, шу сабаб чемпионатда "ҳалол рақобат" бўлиши қийин, деб ҳисоблайди.

Читайте на сайте