Глеб Трубиннинг голини спорт мўъжизаси деб атади

Беларуслик, аввалроқ “Барселона” сафида ўйнаган Александр Глеб Чемпионлар лигасида “Бенфика” дарвозабони Анатолий Трубиннинг “Реал” дарвозасига урган голи (4:2) пайтидаги ҳис-туйғуларини эслади. 90+8-дақиқада киритилган бу гол португалияликларга плей-офф босқичига йўл очиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Бу — спорт мўъжизаси! Кимдир мўъжизани Жозе Моуринью яратади дейди, лекин менимча, шунчаки ҳаммаси бир пайтга тўғри келиб қолди. Сўнгги дақиқалар, жарима зарбаси, ажойиб узатма ва дарвозабоннинг голи”, — деди Глеб “RB Sport”га.

Қайд этилишича, Чемпионлар лигаси плей-оффининг саралаш (стиковой) раундида “Бенфика” яна Мадриднинг “Реал”ига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17 февраль куни Лиссабонда, жавоб ўйини эса 25 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.

Читайте на сайте