Арбелоа Мбаппе Роналдуни ортда қолдира олишини айтди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа ҳужумчи Килиан Мбаппенинг юқори натижадорлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз футболчи Ла Лигада «Валенсия»га қарши якшанба кунги баҳсда яна гол урди, учрашув «қаймоқранглилар»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мбаппе жорий мавсумда 31 ўйинда 38 та гол урди — бундай кўрсаткичларни ўзининг энг зўр йилларида Криштиану Роналду ҳам қайд этган.

«Ҳамма Роналдунинг натижадорлигини ҳеч ким такрорлай олмайди, деб ўйлаганди, аммо Мбаппе худди шу йўлдан кетаётгандек. У гол бўйича Роналдуни ортда қолдира оладими? Бу жуда-жуда қийин, чунки Криштиану — гўё бошқа сайёрадан. Лекин агар буни кимдир уддаласа, демак бу Килиан бўлади», — Madrid Zone Арбелоанинг сўзларини келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду «Реал» тарихидаги энг яхши тўпурар: у 438 ўйинда 450 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Мбаппе эса «Реал» сафида 90 учрашувда 82 та гол уришга улгурди.

Читайте на сайте