Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шенчхуа» яна мағлуб бўлди
Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби сафардa «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини 78-дақиқада ҳимоячи Хаято Араки урган гол ҳал қилди. Натижада «Шанхай Шенчхуа» ушбу турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Олти турдан сўнг 4 очко жамғарган Слуцкий жамоаси турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди.