Баумгартнернинг дубли «Лейпциг»га «Кёльн» устидан ғалаба келтирди
Бундеслиганинг 21-тури доирасида «Кёльн» ўз майдонида «РБ Лейпциг»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг аввалида Саид эл-Мала биринчи хавфли вазиятни яратди, бироқ дарвозабон аниқ ҳаракат қилди. Орадан кўп ўтмай Давид Раумнинг уринишида ҳам посбон маҳоратини кўрсатди, ҳужум давомида эса Ромуло Круз тўпни устунга теккизиб юборди. Кейинги эпизодда Хавер Шлагер жарима майдони ичида ноқулай зарба берди. 29-дақиқада эса «Кёльн» дарвозабони қўпол хатога йўл қўйди ва Кристоф Баумгартнер бош билан ҳисобни очди — 0:1.
Иккинчи бўлим бошида Ян Тильман ташаббусни қўлга олди ва ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Беш дақиқадан сўнг Шлагер ҳужумни кескинлаштирди, Баумгартнер эса яна бир бор якунловчи зарбани аниқ ижро этиб, меҳмонларга устунликни қайтарди — 1:2. Якуб Каминскийда ҳисобни тенглаштириш имконияти бўлди, аммо унинг зарбаси муваффақиятсиз чиқди.
Ушбу ғалабадан кейин «РБ Лейпциг» турнир жадвалида «Штутгарт»ни ортда қолдириб, тўртинчи ўринга кўтарилди. «Кёльн» эса 10-поғонада қолди.