Нойер ва Бауман Бундеслигадаги ноёб рекордни янгилади

Германия чемпионатининг навбатдаги турида “Бавария” Мюнхенда турнир жадвалида учинчи ўринда бораётган “Хоффенхайм”ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув дарвозабонлар учун ҳам алоҳида тарихий аҳамият касб этди: “Бавария” сардори Мануэл Нойер ва “Хоффенхайм” посбони Оливер Бауман Бундеслигада ўзаро 27-марта рўбарў келишди. Шу тариқа улар аввал Эйке Иммел ва Ули Штайн томонидан қайд этилган лиганинг энг кўп “дарвозабонлар дуэли” рекордини такрорлади.

Эслатиб ўтамиз, ўйинда “Бавария” рақиб таркибидаги четлатишдан унумли фойдаланиб, 5:1 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.

Читайте на сайте