Луис Энрике де Дзербининг ишини юксак баҳолади
Франция чемпионатининг навбатдаги турида “ПСЖ” принципиал рақиби “Марсель” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, рақибига деярли имконият қолдирмади. Шунга қарамай, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике рақиб жамоа устози — италиялик Роберто де Дзербининг ишига юқори баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Энрике де Дзербининг жамоасига ҳужумкор услуб сингдиришга интилишини алоҳида таъкидлаб, уни Франция чемпионатидаги энг кучли мураббийлардан бири деб атади. Мутахассис сўзларидан derbyderbyderby.it нашри иқтибос келтирди.
Ҳозирда “ПСЖ” Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва “Ланс”ни икки очко ортда қолдирмоқда. “Марсель” эса ҳозирча тўртинчи ўринда бормоқда.