Романо Витиниянинг «Реал»га ўтиши эҳтимолини баҳолади
ПСЖ ярим ҳимоячиси Витиния сўнгги пайтларда мунтазам равишда Мадриднинг «Реал» клуби билан боғланмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
25 ёшли португалиялик футболчи «қаймоқранглилар»нинг асосий трансфер нишонларидан бири сифатида тилга олинмоқда. Инсайдер Фабритсио Романонинг айтишича, «Реал» вакилларига Витиния ростдан ҳам ёқади, худди бошқа топ-клублар каби. Бироқ ҳозирча вазият ўзгаргани йўқ: футболчининг ПСЖ билан узоқ муддатли шартномаси бор, маоши ҳам юқори, парижликлар раҳбарияти эса уни лойиҳа учун муҳим фигура деб билади. Романога кўра, Витинияни олиб кетиш жуда қийин бўлади — француз гранди ўз юлдузи учун улкан сумма сўраши кутилмоқда.
Transfermarkt мутахассислари Витиниянинг бозор қийматини 110 миллион еврога баҳолаган.