Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди
«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги клубидаги вазият юзасидан фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали тарқатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
— «Антальяспор»даги ишларингиз қалай? — деган саволга Джикия: «Ҳаммаси яхши, раҳмат», — дея жавоб берди.
— Туркияда ҳаммаси кўнгилдагидекми? — деган саволга эса у жилмайиб: «Туркияда ҳаммаси жойида», — деди.
Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилган. Шундан бери у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.