УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун тўпни тақдим этди

Чемпионлар лигасида умумий босқич якунланди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стик (саралаш) раундида ўзаро тўқнашади ва 1/8 финал учун саккизта йўлланмани тақсимлаб олади. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса 1/8 финалга муддатидан аввал йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни намойиш қилди. Тўп дизайни асосан тўқ рангларда бўлиб, унда оқ юлдузлар тасвири акс этган. Уни Adidas компанияси ишлаб чиққан.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финали Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади. "Қулоқли" соврин учун ҳал қилувчи баҳс шанба куни, 30 май санасига белгиланган.

Ҳозирда мусобақанинг амалдаги чемпиони — "ПСЖ". Ўтган финалда парижликлар "Интер"ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, рақибга имкони қолдирмаганди.

Читайте на сайте