Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юборишига сабабни изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада жамоага қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам рўйхатда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, тиққиз тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчини асрашга қарор қилинган. Мураббий яқин орада «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин борлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, мутахассис Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган баҳсларда вақти-вақти билан иштирок этмаслиги янги ҳолат эмаслигини, бу аввал ҳам бир неча бор кузатилганини эслатди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» – «Ал-Наср» учрашуви 14-февраль, шанба куни бўлиб ўтади.

Читайте на сайте