«Ювентус» ҳали сотиб олмаган ҳужумчини сотмоқчи

Туринликлар 25 ёшли белгиялик ҳужумчи Луи Опендани мавсумни камида 10-ўринда якунласа, мажбурий равишда сотиб олади. Футболчининг ҳуқуқлари ҳозирча Германиянинг «РБ Лейпциг» клубига тегишли. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ювентус» айни пайтда А Серия жадвалида тўртинчи поғонада бормоқда ва кескин пасайиб кетиши даргумон. Демак, клуб Опенда учун 40,6 миллион евро тўлашига тўғри келади.

Calciomercato хабарига кўра, бош мураббий Спаллетти форварднинг ўйинидан тўлиқ қониқмаяпти: Опенда барча мусобақаларда 31 учрашувда атиги 2 та гол урган. Шу боис «Ювентус» ёзги трансфер ойнасида футболчини қўйиб юбориш вариантларини кўриб чиқиши мумкин.

Опенда аввалроқ «Ланс», «Витесс» ва «Брюгге» сафида тўп сурган. Белгия терма жамоасида эса 27 ўйинда 3 гол муаллифи бўлган.

Читайте на сайте