Англия терма жамоаси Коста-Рика билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Англия терма жамоаси жаҳон чемпионати старти арафасидаги тайёргарлик режасини яна бир назорат баҳси билан тўлдирди. The Mirror хабарига кўра, инглизлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини Коста-Рикага қарши ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 10 июн куни бўлиб ўтади. Аввалроқ англияликлар 6 июн куни Янги Зеландия билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум бўлганди.

Ҳар иккала баҳс АҚШда, Флорида штатидаги машғулот базасига яқин ҳудудда ўтказилади, бироқ аниқ стадион ва манзил ҳозирча эълон қилинмади.

Англия ва Коста-Рика терма жамоалари шу пайтгача икки марта тўқнаш келган. 2018 йилда ўртоқлик ўйинида инглизлар Маркус Решфорд ва Денни Уелбекнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, 2014 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида эса томонлар 0:0 ҳисобида дуранг қайд этганди.

17 июн куни Томас Тухел шогирдлари жаҳон чемпионатидаги юришини Хорватияга қарши ўйин билан бошлайди. Ушбу гуруҳдан Гана ва Панама ҳам ўрин олган.

Читайте на сайте