Мануэл Нойер Германия терма жамоасига қайтмаслигини тасдиқлади
«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер Германия терма жамоасига эҳтимолий қайтиши ҳақидаги саволларга аниқлик киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
ЖЧ олдидан немислар дарвозабонлар чизиғида муаммоларга дуч келаётгани фонида матбуот бир неча ойдан бери тез орада 40 ёшга тўладиган Нойернинг бундес жамоага қайтиши мумкинлигини муҳокама қилиб келаётганди.
Чоршанба куни «Бавария» Германия Кубоги чорак финалида «RB Лейпциг»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг журналистлар Нойердан терма жамоадан кетиши якуний қарорми, деб сўрашди. Жамоа сардори қисқа жавоб берди: «Ҳа».
Эслатиб ўтамиз, Мануэл Нойер 2024 йилда Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган.