Жеймер Милнер АПЛдаги ўйинлар рекордини такрорлади
“Брайтон” ярим ҳимоячиси Жеймер Милнер Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекорд кўрсаткични такрорлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чоршанба куни 40 ёшли футболчи “Астон Вилла”га қарши баҳсда 69 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Учрашув “чайкалар” учун 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди. Шундан сўнг Милнернинг АПЛдаги жами ўйинлари 653 тага етиб, аввал бу рекордни ёлғиз ўзи ушлаб турган Гарет Беррининг натижасига тенглашди.
Милнер 2023 йилдан буён “Брайтон” сафида тўп сурмоқда. Тажрибали хавбек фаолияти давомида “Ливерпул”, “Манчестер Сити”, “Нюкасл”, “Астон Вилла” ва “Лидс” клубларида ҳам ўйнаган. У Англия чемпионатидаги дебютини “Лидс” таркибида 2002 йил ноябр ойида ўтказган.