Буффон Пио Эспозитони Италия терма жамоасининг умиди деди

Италия терма жамоаси ва “Ювентус”нинг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳозирги пайтда энг истиқболли италиялик футболчи кимлигини айтди. Унинг фикрича, бу — “Интер” сафида тўп сураётган Пио Эспозито. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Афсонавий посбон ёш ҳужумчининг яқин келажакда, хусусан, жаҳон чемпионатидаёқ ўзини ёрқин кўрсатишига умид билдирди.

“Мен Эспозитони шахсан кузатдим ва у менда жуда катта таассурот қолдирди. У камтар, профессионаллиги юқори, мотивацияга тўла ва доимий иштиёқ билан ўйнайди. Мен уни Италия терма жамоасининг жаҳон чемпионати таркибига ҳеч иккиланмасдан олган бўлардим”, — дея Буффоннинг сўзларини calcionapoli1926.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Миланнинг “Интер” клуби Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Читайте на сайте