УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун янги тўпни таништирди

Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунга етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стик босқичида майдонга тушиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланма устида баҳс олиб боради. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса аллақачон 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу орада УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни тақдим этди. У қорама-тир рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. Тўп Adidas компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финали Будапештда ўтказилади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи учрашув 30-май, шанба куни бўлиб ўтади.

Ҳозирги амалдаги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”га имкония қолдирмай, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Читайте на сайте