Джикия "Антальяспор" таркибидаги аҳволи ҳақида гапирди

"Антальяспор" ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти борасидаги саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи "FNL s Ilyovym" телеграм-каналида эълон қилинган видеода намойиш этилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Кейинроқ Туркиядаги шароитлар кўнглидагидекми, деган саволга ҳам табассум билан "ҳаммаси ёқади" дея жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, Джикия ўтган ёзда "Антальяспор" сафига қўшилган. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлди.

Ҳозирда "Антальяспор" Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида "Самсунспор"га қарши ўтказади.

Читайте на сайте