Наумов Моуриньога Саудия лигаси мослигини айтди
“Локомотив”нинг собиқ президенти Николай Наумов “Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг кейинги фаолияти учун қайси чемпионат мос келишини айтди. Мутахассис бу борадаги фикрларини “Евро-Футбол.Ru” нашрига берган интервьюсида билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наумовнинг таъкидлашича, Моуриньонинг энг ёрқин даври ортда қолган бўлиши мумкин. Унинг фикрича, португалиялик мутахассисга бироз танаффус керак, чунки авваллари сирли ва кутилмаган қарорлари билан ажралиб турган мураббий ҳозир оддийроқ, ўртамийона кўринишда қолмоқда.
“Менингча, Саудия Арабистонида унга жуда қулай бўлади: маошлар катта, можароларни ёқтиришади, катта ёшдаги машҳур футболчилар билан ишлаш ҳам мумкин. Саудия Арабистони унга мос келади”, — деди Наумов.
Моуриньонинг “Бенфика”си Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг “Реал”ига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17-февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.