Марселда Бенатия кетмоқчи бўлди, бироқ уни қолишди

Франсиянинг «Марсел» клуби оғир ва таранг даврни бошдан кечирмоқда: жамоа яқинда италиялик мураббий Роберто де Дзерби билан хайрлашди. RMC Sport хабарига кўра, клуб спорт директори Меҳди Бенатия ҳам лавозимини тарк этиш ниятида бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада айтилишича, Бенатия клубдаги муваффақиятсиз натижалар учун масъулиятни зиммасига олиб, мураббий билан бирга кетишни истаганини билдирган. Бироқ «Марсел» раҳбарияти унинг истеъфосини қабул қилмаган ва Бенатияни бошқарувдаги муҳим шахслардан бири сифатида кўришини таъкидлаган. У 2023 йил охирида бошлаган ишини давом эттиради.

Читайте на сайте