Жезуш Роналду нега ўйнамаслигини очиқлади: у дам олади

"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду яқинлашаётган учрашувни нега ўтказиб юборишини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз форвард бойкотдан кейин тез орада қайтиши кутилганди, бироқ бу сафар ҳам қайдномадан жой олмади.

"Тақвим жуда тиқиз. Шу сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик — олдинда "Ал-Фатеҳ"га қарши муҳим ўйин бор", — деди Жезуш. "Роналду дам олиши янгилик эмас: Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган баҳсларда у аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаган", — дея мураббий сўзларини "Al Nassr Zone" келтирди.

Саудия чемпионатидаги "Ал-Фатеҳ" — "Ал-Наср" учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Читайте на сайте