FIFA «Атлетик»ка 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди

Билбао «Атлетик» клуби янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ олди. The Touchline хабарига кўра, FIFA басклар жамоасига яқин учта трансфер ойнаси давомида янги ўйинчи расмийлаштиришни ман қилди — тақиқ 2028 йил январигча амал қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қарор клуб томонидан меъёрий талаблар бир неча бор бузилгани сабаб қабул қилингани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Атлетик» трансфер бозорида 20 млн евродан ортиқ маблағ сарфлаб, «Ал-Наср»дан Эмерик Лапортни, «Осасуна»дан эса Хесус Аресони ўз сафига қўшиб олганди. Клуб сиёсатига кўра, жамоа сафида фақат баск илдизларига эга футболчилар тўп суриши мумкин.

Ҳозирги Ла Лига мавсумида «Атлетик» 23 турдан сўнг 28 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Читайте на сайте