Арбелоа Карвахал билан суҳбатдан сўнг Хименесни Кастильяга қайтарди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа ўнг қанот ҳимоячиси Давид Хименесни яна «Кастилья» сафига қайтаришга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21 ёшли футболчи яқинда Ла Лига доирасида «Валенсия»га қарши ўйинда (2:0) «қаймоқранглилар»нинг асосий таркибида майдонга тушиб, ўзини ижобий томондан кўрсатганди. ОАВ хабарларига кўра, у мураббий кутганидан ҳам яхшироқ таассурот қолдирган.

Бироқ Marca’нинг янгиланган маълумотига кўра, вазият ўзгарди: Арбелоа Хименесни барибир захира жамоага юбориш бўйича якуний қарорни қабул қилган ва бу масалани Даниэл Карвахал билан муҳокама қилган. Тахминларга қараганда, 34 ёшли тажрибали ҳимоячи шахсий суҳбатда мураббийини ўз даражаси борасида ишонтира олган.

Энди яқин учрашувларда Карвахал асосий таркибга қайтиши кутилмоқда. Унинг позициясида рақобатни эса жароҳатдан фориғ бўлган Трент Александр-Арнолд кучайтиради.

Читайте на сайте