Тухел Англия терма жамоасини бошқаришни анчадан бери истаган

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел шартномасини узайтирди. Германиялик мутахассис билан янгиланган келишув 2028 йилга қадар мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тухел 2021 йилда «Челси»ни бошқариб турган пайтида Европа чемпионати учрашувлари фонида «Уэмбли»даги муҳит уни кучли таассуротлантирганини айтди. «Ўша ўйинларда бутун мамлакат ҳаяжони сезиларди. Мен агентимга қўнғироқ қилиб: ‘Вау, бу менинг орзум! Аввал ‘Челси’ билан барча совринларни ютаман, кейин Англия терма жамоасида ишлашни хоҳлайман’, дегандим», — дея мураббий сўзларини «уч шер» матбуот хизмати келтирди.

Маълумот учун, Тухел «Челси»ни 2021 йил январидан 2022 йил сентябригача бошқарган. Англия терма жамоасида эса у 2025 йил бошида иш бошлаган.

Читайте на сайте