Дензел Дюмфрис «Милан» билан дербига қадар сафга қайтади

«Интер»нинг таянч ижрочиларидан бири Дензел Дюмфрис жароҳатдан кейинги узоқ тикланиш жараёнини якунлаш арафасида ва майдонга қайтишга жуда яқин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбаларга кўра, нидерландиялик футболчи февраль ойидаёқ машғулотлар ритмига тўлиқ кириб бориши мумкин. Клуб эса 8-март куни бўлиб ўтадиган «Милан»га қарши принципиал учрашувда унинг иштирок этишига умид қилмоқда.

«Интер» ҳозир А Серия турнир жадвалида пешқадам: жамоа «Милан»дан 8 очко олдинда бормоқда, рақибнинг эса битта ўйин захирада.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» Италия чемпионлигини охирги марта 2024 йилда қўлга киритган.

Читайте на сайте