«Ан-Наср» бош мураббийи Роналду нега ўйнамаслигини айтди
«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз форварднинг тез орада майдонга қайтиши кутилаётганига қарамай, бу ўйинда у яна таркибда бўлмайди.
Жезушнинг сўзларига кўра, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий буни олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим учрашув борлиги билан изоҳлади.
Шунингдек, Жезуш Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларни ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини таъкидлади. Al Nassr Zone манбаси мураббийнинг фикрларини келтирди.
Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатех» — «Ан-Наср» учрашуви шанба куни, 14 февралда бўлиб ўтади.