Ермаков Трубинин «Реал» дарвозасига урган голини кино деди
«Пари НН» ярим ҳимоячиси Никита Ермаков «Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубинин «Реал»га урган голи уни қандай ҳайратда қолдирганини айтиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси 8-турида Трубин қўшимча дақиқаларда гол уриб, португалияликларнинг плей-офф босқичига чиқишига катта ҳисса қўшди.
«Бу худди кинодагидек. Бундан ўзим учун ҳам мотивация олдим, бундай ҳолатни ҳали ҳеч қачон кўрмагандим», — дея Ермаковнинг сўзларини «RB Sport» келтиради.
Қуръа натижаларга кўра, «Реал» ва «Бенфика» Чемпионлар лигаси плей-офф саралаш раундида яна ўзаро тўқнаш келади. Дастлабки учрашув 17 февраль куни Лиссабонда, жавоб ўйини эса 25 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.