Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида гапирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти ва клубдаги вазияти юзасидан қисқа изоҳ берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари «FNL s Ilovym» телеграм-канали эълон қилган видеода келтирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналистлар Джикиядан «Антальяспор»даги ишлари қандай кетаётгани ва Туркиядаги шароитлар кўнглидан чиқаётган-чиқмаётганини сўрашди. Ҳимоячи эса ҳаммаси жойида эканини айтиб, Туркияда ҳамма нарса ўзини қониқтиришини табассум билан таъкидлади.

Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилганди. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга ҳам улгурди.

Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши бўлиб ўтади.

Читайте на сайте