Куртуа «Бенфика» билан ўйин бошқача кечишини айтди

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган тўқнашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоалар умумий босқичнинг сўнгги турида ҳам учрашган, ўша баҳс «қаймоқранглилар» учун омадсиз якунланган эди: 2:4 ҳисобидаги мағлубият сабаб испан гранди 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўлланмани бой берган. Энди эса Альваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа плей-оффнинг стиков раундида яна «бургутлар» билан рўбарў келади.

«Лиссабондаги ўйин биз учун жуда оғир бўлган. Бу стадионда ғалаба қозониш осон эмас. Ўша куни энг яхши футболимизни кўрсата олмаганимизни биламан, лекин биз бу ҳолатдан хулоса чиқардик. Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади, чунки олдинда ‘Бернабеу’да жавоб учрашуви борлигини яхши тушунамиз», — деди Куртуа.

Илк учрашув 17-февраль куни Лиссабонда, жавоб баҳси эса 25-февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.

Читайте на сайте