Кун'я соч олдирмаётган мухлисга муносабатни очиқлади

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Матеус Кун'я жамоа мухлислари орасида машҳур бўлиб кетган ноодатий ваъда ҳақида фикр билдирди. Клуб ишқибози жамоа кетма-кет беш учрашувда ғалаба қозонмагунча сочини олдирмасликка қарор қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қизил иблислар деярли 500 кундан бери бешта ўйинни кетма-кет юта олмаяпти. Шу боис Франк Айлетт исмли мухлис шу вақт давомида сочини ўстириб келмоқда.

Кун'янинг айтишича, кўпчиликнинг эътибори ғалабалардан кўра мухлиснинг соч турмагига кўпроқ қаратилмоқда. Ҳужумчи учун эса мухлис қачон соч олдириши муҳим эмас, унинг асосий талаби — 15 очко. Улар баъзан бу мавзуни эслаб ўтишади, аммо бу ҳолат жамоани жиддий руҳлантирмайди ва футболчиларга кўра, вазият ортиқча шов-шувга сабаб бўлмоқда.

23-февраль куни Майкл Каррик жамоаси сафардa "Эвертон"га қарши майдонга тушади.

Читайте на сайте