Рюерсон учта ассист билан «Боруссия»да тарих яратди

Дортмунднинг «Боруссия»си Бундеслиганинг жума кунги «Майнц»га қарши учрашувида биринчи бўлимдаёқ учта жавобсиз гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Серу Гирасси дубл қайд этди, яна бир голга Максимилиан Байер муаллифлик қилди. Эътиборлиси, ҳар учала вазиятда ҳам якуний пасни Юлиан Рюерсон берди. Opta маълумотига кўра, норвегиялик футболчи «Боруссия»да (2004/05 мавсумидан бери статистика юритилган даврда) Бундеслигадаги бир ўйиннинг биринчи бўлимида учта голли узатма берган илк футболчига айланди. Бундан аввал у Германия чемпионатида бир учрашувда бир мартадан кўп ассист қилмаган эди.

Агар «арилар» ғалаба қозонса, турнир жадвалида етакчи «Бавария»дан орқада қолаётган фарқ уч очкогача қисқаради. Бироқ мюнхенликларнинг захирада битта ўйини ҳам бор.

Читайте на сайте