Риерсон уч ассист берди, «Боруссия» «Майнц»ни янчди

Германия чемпионатининг 22-тури Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Майнц» учрашуви билан бошланди. «Шмелилар» илк дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олиб, рақиб дарвозасига тезда йўл топди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

10-дақиқада Юлиан Риерсоннинг узатмасидан сўнг Серу Гирасси бош билан ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Риерсоннинг навбатдаги узатмасини Максимилиан Байер голга айлантирди — 2:0. Танаффус арафасида эса яна Риерсон–Гирасси тандеми ишлади ва ҳужумчи дублни расмийлаштириб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда «Майнц» посбони бир неча бор жамоасини қутқариб қолди: аввал Феликс Нмечанинг хавфли зарбасини қайтарди, кейин бурчакдан кейинги Шералдо Бекернинг уринишда ҳам ҳушёрликни йўқотмади. Бироқ 84-дақиқада Риерсон яна бурчак тўпини аниқ оширди, якунду Доминик Кор тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди — 4:0.

Йирик ғалабадан сўнг «Боруссия» пешқадам «Бавария»дан атиги уч очко ортда қолди. «Майнц» эса турнир жадвалининг қуйи қисмида, охиридан бешинчи ўринда бормоқда.

Читайте на сайте