«Реал» Чемпионлар Лигаси олдидан етакчи футболчисини асрайди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар Лигаси учрашувлари арафасида ярим ҳимоячи Федерико Вальвердени асрашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бугун «қироллик клуби» Ла Лигада ўз майдонида «Реал Сосьедад»ни қабул қилади. Marca хабарига кўра, мураббий Вальвердени дам олдириб, сешанба куни Лиссабонда «Бенфика»га қарши Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг илк ўйинига максимал тайёр ҳолатга келтирмоқчи.

Бугунги баҳсда марказда Эдуардо Камавинга, Орельен Тчуамени ва Арда Гюлер учлиги майдонга тушиши кутилмоқда. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Читайте на сайте