Жезуш Роналдуни яқин ўйин олдидан дам олдирди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам таркибда бўлмайди.
Жезушнинг айтишича, жамоа зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий бунга сабаб сифатида олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим ўйин борлигини таъкидлади.
«Al Nassr Zone» келтирган иқтибосга кўра, Жезуш Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни ўтказиб юбориши аввал ҳам бир неча бор кузатилганини эслатиб ўтди.
Саудия чемпионатида «Ал-Фатех» – «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14 февраль куни бўлиб ўтади.