Жикия «Анталяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

«Анталяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги жамоасида қандай аҳволда эканига доир саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Il'yevym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

— «Анталяспор»да ишларингиз қалай? — деган саволга Жикия: «Ҳаммаси яхши, раҳмат», дея жавоб берди.

— Туркияда ҳаммаси кўнгилдагидекми? — дея яна сўрашганида, у жилмайиб: «Туркияда ҳаммаси жойида», деди.

Жикия «Анталяспор» сафига ўтган ёзда қўшилганди. Шундан бери у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.

Ҳозир «Анталяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

Читайте на сайте