Роналду бойкотдан кейин таркибга қайтди ва асосийда

Криштиану Роналду яна «Ал-Наср» сафида. Шанба куни жамоа Саудия Арабистони Про-лигасида сафарда «Ал-Фатеҳ»га қарши майдонга тушади ва португалиялик юлдуз учрашувни асосий таркибда бошлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Наср»нинг ушбу ўйиндаги бошланғич таркиби қуйидагича: Бенто, Ал-Ганам, Симакан, Мартинес, Ал-Амри, Ал-Хайбари, Брозович, Коман, Мане, Фелиш, Роналду.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли ҳужумчи Про-лигадаги «Ал-Наср»нинг аввалги икки ўйинини ўтказиб юборганди. ОАВда Роналду клуб бошқарувидан норози бўлгани сабаб учрашувларни бойкот қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» баҳси 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйинни матнли трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.

Читайте на сайте