Джикия маош муаммоси сабаб клубини ўзгартириши мумкин

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикиянинг келажаги борасида унинг агенти Малик Арутюнов фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, футболчи маош кечикаётгани туфайли норози ва шу сабаб Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Арутюновнинг таъкидлашича, маошдаги кечикишлар ноябрь ойидан бери давом этмоқда, қолган жиҳатларда эса Джикия Туркиядаги шароитлардан мамнун.

32 ёшли ҳимоячи «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилган. У турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Джикия 12 учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.

Читайте на сайте