Перрейн голи «Лилл»ни «Брест»га қарши мағлубиятдан асради

Инқироздан энди-энди чиқаётган «Лилл» ўз майдонида «Брест»ни қабул қилди ва учрашувда муросага келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

58-дақиқада Реми Ласкари жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди — 0:1. Бироз ўтиб, Фелиш Корея узатмасидан кейин Гаэтан Перрейн аниқ зарба бериб, мувозанатни тиклади — 1:1.

Ушбу дурангдан сўнг «Лилл» турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди, «Брест» эса 12-поғонада қолди.

Читайте на сайте