Роналду майдонга қайтиб, гол урди ва пост қолдирди

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтган учрашувида гол уриб, буни ижтимоий тармоқлардаги пости билан нишонлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги икки ўйинни ўтказиб юборгандӣ, бироқ қайтиши билан дарров ўз сўзини деди: у "Ал-Фатеҳ" дарвозасини 18-дақиқадаёқ ишғол қилди. Учрашув якунида "Ал-Наср" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тугаганидан кўп ўтмай, 41 ёшли юлдуз футболчи: "Яна бир қадам олдинга. Шу руҳда давом этиш керак", — дея ёзди.

Ар-Риёд клуби Саудия лигаси жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам "Ал-Ҳилол"дан бир очко ортда қолмоқда.

Читайте на сайте