АПЛдаги уч клуб Томас Франкни ишга таклиф қилиши мумкин

“Тоттенҳэм”нинг собиқ бош мураббийи Томас Франк ёзда яна мураббийлик фаолиятига қайтиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TEAMtalk хабарига кўра, 52 ёшли даниялик мутахассисга Англия Премьер-лигасининг дарҳол уч клуби қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсум якунидан кейин мураббийлар ўзгариши кутилаётган “Кристал Пэлас”, “Фулҳэм” ва “Борнмут” Франк номзодини кўриб чиқмоқда.

Франкнинг сўнгги иш жойи “Тоттенҳэм” бўлиб, у клубни 2025 йил ёзидан жорий йил февралигача бошқарган. Аввалроқ у “Брентфорд”, “Брондбю” ҳамда Дания ёшлар терма жамоаларида ҳам фаолият юритган.

АПЛнинг 26 туридан кейин “Тоттенҳэм” 29 очко билан турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.

Читайте на сайте