«Бавария» Мануэл Нойерсиз тахминан уч ҳафта қолади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэл Нойернинг жароҳати юзасидан янги тафсилотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ 39 ёшли посбон жароҳат олиб, «Айнтрахт»га қарши яқин ўйинни ўтказиб юбориши айтилганди. Кейинроқ клуб матбуот хизмати бу маълумотни тасдиқлади, бироқ тикланиш муддати ҳақида аниқ муддат бермади.

BILD хабарига кўра, Нойер болдир мушаги билан боғлиқ муаммо сабабли тахминан уч ҳафта сафдан чиқади.

Жорий мавсумда Нойер барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол ўтказди ва 9 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда якунга етади.

«Бавария»нинг навбатдаги баҳси 21 февраль куни «Айнтрахт»га қарши бўлиб ўтади. Германия Бундеслигасининг 23-тур учрашуви 19:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Читайте на сайте