«Бавария» Нойер жароҳати юзасидан расмий баёнот берди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бир муддат жамоа сардори Мануэл Нойерсиз қолади. Клуб ўз расмий сайтида дарвозабоннинг жароҳати ҳақида маълумот эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бундеслига доирасида «Вердер»га қарши ўйинда Нойер чап болдир мушагида мушак толаси йиртилиши (надрив) жароҳатини олди.

«Бавария» 39 ёшли посбоннинг тикланиш муддатларини ҳозирча очиқламади. Германия ОАВ аввалроқ Нойер 21-февраль куни «Айнтрахт»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкинлигини ёзганди.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» «Вердер»ни 3:0 ҳисобида йирик тарзда мағлуб этди. Мюнхенликлар Бундеслигада ишончли етакчилик қилмоқда: иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия»сидан 6 очко олдинда.

Читайте на сайте