Роналду қайтибоқ гол уриб, ижтимоий тармоқларда фикр билдирди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтган учрашувида гол уриб, ўзининг навбатдаги ўйинини самарали якунлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги икки баҳсда майдонга тушмаганди. Бироқ қайтганидан сўнг дарҳол ўз сўзини айтди: у «Ал-Фатеҳ» дарвозасини 18-дақиқадаёқ ишғол қилди. Учрашув «Ал-Наср»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин тугаганидан кўп ўтмай, 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида: «Яна бир қадам олдинга. Шу руҳда давом этиш керак», — дея ёзди.

Ар-Риёд жамоаси Саудия лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан атиги бир очко орқада қолмоқда.

Читайте на сайте