РФС УЕФА билан музокарада Осиёга ўтиш картасини ишга солиши мумкин

Россия футбол иттифоқи (РФС) УЕФА билан мулоқотда босим воситаси сифатида яна Осиё конфедерациясига ўтиш мавзусини кун тартибига қайтариши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«RB Sport» хабарига кўра, ҳатто ФИФА Россия футболига қўйилган санкцияларни бекор қилган тақдирда ҳам, УЕФАнинг кескин позицияси сабаб халқаро майдонга тезкор қайтиш кафолатланмайди. Манбага кўра, РФС музокараларда Осиёга ўтиш эҳтимолини “таянч аргумент” сифатида қўллаши мумкин: Осиёда Россияга қарши бўлганлар 47 давлат ичида атиги бешта, Европада эса вазият анча мураккаб.

Шунингдек, манба баҳорда Россия Олимпия қўмитасининг тўлиқ тикланиши ФИФА ва УЕФАга таъсир ўтказишда қўшимча далил бўлиши мумкинлигини қайд этади. Бу ҳолат Россия ёшлар терма жамоасига 2028 йилги Олимпиада саралашида қатнашиш йўлини очиши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, Россия клублари ва терма жамоалари 2022 йилдан буён халқаро турнирларда иштирок этишдан четлатилган.

Читайте на сайте