«Наполи» МакТоминей билан шартномани узайтиришни истамоқда

«Наполи» раҳбарияти жамоанинг таянч ярим ҳимоячиси Скотт МакТоминей билан ҳамкорликни давом эттириш масаласини кун тартибига чиқарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Corriere dello Sport хабарига кўра, неаполликлар шотландиялик футболчи билан музокараларни бошлаб юборган. Клуб МакТоминейга 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган узоқ муддатли келишув таклиф қилиш ниятида.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Скотт АПЛга қайтишни исташи, унга Лондоннинг «Арсенал»и ҳамда «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдираётгани ҳақида ёзилганди.

29 ёшли ярим ҳимоячининг «Наполи» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталаригача кучга эга. МакТоминейнинг трансфер баҳоси 45 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Читайте на сайте