Франсияда Сафоновни ПСЖ мағлубиятига айблашмаяпти

L’Equipe журналисти Эмери Персо “ПСЖ”нинг “Ренн”га қарши учрашувидаги дарвозабон Матвей Сафонов ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Франсия чемпионатининг 22-тур баҳси парижликлар учун 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди.

Персонинг айтишича, бу натижада Сафоновни асосий айбдор қилиш нотўғри: биринчи гол эпизодида унинг айби йўқ, кейинги икки вазиятда эса у дарвозадан чиқмаган бўлса-да, буни фақат унинг хатоси деб бўлмайди.

Эксперт фикрига кўра, ҳозир Сафоновни алмаштиришга шошилмаслик керак. Россиялик посбон “ПСЖ”нинг асосий дарвозабони бўлиб қолмоқда ва Чемпионлар лигасида “Монако”га қарши ўйинда ҳам майдонга тушиши лозим.

Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи саралаш раундидaги “Монако” — “ПСЖ” илк учрашуви 17-феврал куни бўлиб ўтади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Читайте на сайте