Россия терма жамоаси Гватемала билан ўйнамаслиги мумкин
ОАВда март ойида Россия терма жамоаси уйда Мали ва Гватемалага қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. «Мутко против» телеграм-канали маълумотига кўра, 27 март куни россияликлар ҳақиқатдан ҳам Мали терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Иккинчи баҳс бўйича эса манба ҳозирча Гватемалага қарши ўйин режалаштирилмагани ҳақида маълумотга эга эканини билдирган.
Энди Россия футбол иттифоқи (РФУ) томонидан расмий хабар берилишини кутиш қолмоқда. Мартдаги йиғин яқин — унга беш ҳафта қолди.
Эслатиб ўтамиз, РФУ УЕФА ва ФИФА санкциялари остида бўлгани сабаб Россия терма жамоаси ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда.