Жоан Гарсия «Барселона»нинг «Жирона»га мағлубиятини изоҳлади
Испания чемпионатининг 24-турида Каталониянинг «Барселона» жамоаси сафардa «Жирона»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг «кўк-анорранглилар» дарвозабони Жоан Гарсия ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гарсия таъкидлашича, унинг асосий вазифаси — голларни ўтказиб юбормаслик, бироқ бу сафар рақиб дарвозасига кутилганидан кўпроқ зарба йўлланган. Шунингдек, у қанча сэйв амалга оширмасин, натижа мағлубият бўлса, буларнинг қадри қолмаслигини айтди.
Дарвозабон жамоа ўйинини яхшилаш зарурлигини қайд этди: «Барселона» рақибларга жуда кўп гол уриш имкониятини бериб қўймоқда ва бу жиҳат устида ишлаш керак. Marca нашри футболчининг сўзларини келтирди.
Ушбу мағлубиятдан кейин Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги «Барселона» турнир жадвалида пешқадам мадридлик «Реал»дан икки очко ортда қолди.