«РБ Лейпциг» асосий посбонидан камида олти ҳафта айрилди
Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби камида бир ярим ой давомида жамоанинг асосий дарвозабони Петер Гулачисиз қолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Венгриялик посбон «буқалар»нинг «Волфсбург»га қарши уй учрашувида жароҳат олган ва биринчи бўлимнинг ўзидаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди.
Яхши хабар шундаки, Гулачигa жарроҳлик амалиёти керак бўлмайди. Унда чап тиззадаги медиал коллатерал боғлам узилиши аниқланган. Дарвозабон жорий мавсумда барча мусобақаларда 22 та расмий ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 10 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
«РБ Лейпциг» Бундеслигада 40 очко билан турнир жадвалининг бешинчи поғонасида бормоқда.